Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Президент долзарб масала юзасидан йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Аввало, ёшларнинг бизнес билан шуғулланишига қўшимча имкониятлар яратилиши айтилди. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи шунга йўналтирилади.
“Ёш тадбиркор” танловлари ўтказилиб, ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.
Мутасаддилар янги саноат лойиҳаларида 100 минг, хизматлар соҳасида 150 минг, иш ўринларини легаллашитириш ва ўзини ўзи банд қилиш орқали 200 минг нафар йигит-қиз бандлигини таъминлаш тўғрисида ахборот берди.
Ҳокимларга қобилиятли йигит-қизларни аниқлаб, IT-касблар ва хорижий тилларни ўрганишига кўмаклашиш зарурлиги таъкидланиб кўрсатмалар берилди. Ёшлар ишлари агентлигининг “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали 1 миллион нафар ўғил-қиз хорижий тилларга бепул ўқитилади.
Мактаблардаги бўш синф хоналари чет тили репетиторлари ва ўқув марказлари учун бепул ижарага берилади. Қишлоқ жойлардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши юқори бўлган 100 та хусусий ўқув марказининг ижара харажатлари 6 ойгача компенсация қилинади.
Шунингдек, хусусий курсларда ўқиб, “C-1” сертификатини олган ёшларга ўқиш харажатлари, немис, француз, корейс, япон ва хитой тиллари бўйича эса “B-2” даражаси сертификатини олиш харажатлари қоплаб берилади.
Яна бир янгилик – бу йил нафақат сертификат олишдаги имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади. “Устоз” лойиҳаси доирасида 250 минг нафар ёшлар маркетинг, реклама, электрон савдо, IT-дизайнер каби 30 та замонавий касбга ўргатилади. Жорий йил 60 минг 500 гектар ер ёшларга ажратилиши белгиланди.
Унга кўра, туман ҳокимлари ерни сув таъминоти яхши жойдан ажратишга масъул бўлади. Ҳар бир ёшга қанча майдон ажратиш бўйича “маҳалла еттилиги” таклиф беради. Ер олган ёшлар Агробанкнинг “Фермерлар мактаби”да ҳосилдор экспортбоп экинлар етиштиришга ўқитилади.
Мини-техника, уруғ ва кўчатлар сотиб олишга “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳамда Фермерлар жамғармасидан субсидия ажратилади. Деҳқон ёшларга экспортчи ва қайта ишловчи тадбиркорлар кооперация асосида бириктирилади. Бундан ташқари, мева-сабзавот кооперацияларига банклар орқали 2 миллиард сўмгача кредит ҳам берилади.
Йиғилишда Президентнинг шу йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросига ҳам тўхталиб ўтилди. Мазкур фармонда 156 та туманда 15 минг 626 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланган.
Шавкат Мирзиёев ушбу ерларни аҳолига яқин, суви ва унумдорлиги яхши жойлардан ажратиб, кооперация асосида экспортбоп экинлар экиш муҳимлигини таъкидлади. Ҳокимларга қўшимча ерларни ўзлаштириб, иш ўринлари учун захира яратиб бориш вазифаси қўйилди.



