Сўнгги янгиликлар
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Ҳаракатлар минтақадаги бугунги экологик вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилади – Тошкентда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи IUCN’нинг офиси очилди
Кеча, 10 февраль куни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University»)да Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу IUCNнинг Марказий Осиёдаги биринчи офиси ҳисобланади.
Тадбирда IUCN бош директори Гретел Агилар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Марказий Осиё давлатлари экология вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, иштирок этган.
Маълумот учун, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (COP28) доирасида эковазир Азиз Абдуҳакимов Гретел Агилар билан учрашув ўтказган. Учрашувда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш билан бирга Тошкентда IUCN бош офисини очиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Халқаро Табиатни Муҳофаза қилиш Иттифоқи (IUCN) билан ҳамкорликни кенгайтиргани ва минтақа экологиясини муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиргани таъкидланган. Шунингдек, IUCN’нинг Ўзбекистондаги офиси очилиши узоқ ва самарали ҳамкорлик кафолати эканлиги қайд этилган.
«Ҳозирда сайёрамиз 3 та асосий муаммо — иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик ва атмосфера ҳавоси ифлосланиши билан юзлашмоқда. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун барча давлатлар бирга ҳаракат қилиши лозим. Биз Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари билан бирга минтақамиз экотизимини ҳимоя қилишга қаратилган янги лойиҳаларни амалга оширяпмиз. «IUCN» офисининг очилиши эса бу борадаги муҳим қадамлардан биридир», — деган Гретел Агилар.
Азиз Абдуҳакимов IUCN офисининг очилиши ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашини таъкидлаган.
«Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш жуда катта аҳамият касб этади. Биргаликда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ерларни тиклаш, иқлим ўзгариши шароитида барқарорликни таъминлаш ва бошқа мақсадларга хизмат қиладиган лойиҳаларни йўлга қўйганмиз. Бу, албатта, бугунги минтақадаги экологик вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилади. IUCN’нинг Тошкентдаги офиси Марказий Осиё давлатлари, ҳамкорлар ва экспертлар ҳамжамиятлари билан яқинроқ алоқа ўрнатиш имконини беради, — деган вазир.
Очилиш давомида меҳмонлар IUCN офисини кўздан кечиришган. Маълумот учун, Ўзбекистон 2021 йилда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига аъзо бўлган.
IUCN дунёдаги энг қадимги ва нуфузли табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти бўлиб, ҳукумат ва фуқаролик жамияти ташкилотларидан иборат. У БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомига эга ва бутун дунё бўйлаб 1400 дан ортиқ аъзо ташкилотлар ва 15 000 дан ортиқ экспертларнинг тажрибаси, ресурслари ва имкониятларидан фойдаланиб келмоқда.



