Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Қаҳрамон Қуронбоев Президент Администрациясидан кетди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қаҳрамон Қуронбоев сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон президенти администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Жовдатхон Иноғомов сайланди. Бунга қадар у Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Абдулло Аслонов сайланди.
У бундан аввал Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Маълумот учун, Қаҳрамон Қуронбоев 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни, 2004 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У 1997-2008 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори бўлган.
2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2013-2015 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари ҳам бўлган.



