Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

19:15 / 2024-01-12 2044 0 Сиёсат

«Салимбой»га хат юборган қирғизистонлик депутат топилди

world-news

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати 12 январь куни кечқурун депутат Эмил Жамғирчиев қўмита биносига келгани ва у ерда сўроқ қилиниб, қўйиб юборилгани ҳақида хабар берди.

Махсус хизматлар хабарига кўра, бугун Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев ва «Альянс» фракцияси раҳбари Жанар Акаевга Жамгирчиэвнинг тергов ҳаракатларида иштирок этишини таъминлашда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Айни вақтда уни ҳибсга олиш масаласи кун тартибида бўлиб турибди.

«Ўша куни Жамғирчиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига келди, у ерда депутат ўз адвокати иштирокида гумонланувчи сифатида сўроқ қилинди ва улар иштирокида бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилди, унга тергов органларига келиш мажбурияти белгиланди ва қўйиб юборилди», - дейилади хабарда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг қўшимча қилишича, ҳозирда Жамғирчиевга нисбатан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш иши бўйича тергов якуний босқичида ва тез орада судга ўтказилади.

Қайд этиш керак, депутатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 223 (қонунга ҳилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш) ва 168 моддалари билан (фирибгарлик) жиноят иши очилган.

Эмил Жамғирчиев — Қирғизистоннинг "Алянс" партиясидан Жогорку Кенеш (ЖК) депутати. ЖК Қонунчилик ва ҳуқуқ-тартибот, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси. Илгари у Қирғизистон Республикаси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш