Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
SIUT Ўзбекистондаги энг талабгор университетлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) Scienceweb талқинига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, SIUT мамлакатдаги энг ёш университетларидан биридир. Февраль ойида уни очилганига 2 йил бўлади.

SIUT университетининг бошқа олий таълим муассасалридан асосий фарқи бу ўқув дастурларига энг илғор халқаро муҳандислик таълим стандартларини жорий этиш, шунингдек, 16 та мамлакатдан келган 30 дан ортиқ тажрибали профессорларни ўқув жараёнига жалб қилиш, ўқув курсларини иқтисодиётнинг реал сектори талабларига тез ва иҳчам ҳолда мослаштиришдан иборатдир.
Scienceweb (Scienceweb.uz) талқинига кўра, 2023 йил оҳирида SIUT Ўзбекистон университетлари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Танлов мезонлари сифатида университетларда ва тадқиқот марказларида ишлайдиган олимларнинг умумий ўртача H-INDEX даражаси, шунингдек, уларнинг Scopus, Web of Science, Google Scholar каби маълумотлар базаларида индексланган илмий нашрларда чоп этилган тадқиқотлари билан боғлиқ ҳаволалар сони қараб тайинланган.
Айтиш жоизки, Стенфорд университетининг (АҚШ) ўтган йили октябрь ойида нашр этган маълумотларига кўра, SIUT математика фани бўйича профессор Мохаммед Каабар 2023 йилда илмий ишлари жаҳон миқёсида 2 % энг кўп тилга олинган олимларнинг бири деб тан олинган.
2023 йилда SIUT га 200 га яқин талаба кончилик, геология, нефть ва кимё муҳандислиги, ахборот технологиялари каби етакчи соҳаларда таълим олиш учун ўқишга қабул қилинди.
Эътиборлиси, 67 нафар иқтидорли ёшлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар SIUT Васийлик кенгаши раиси Бахтиёр Фазылов томонидан жорий этилган маҳсус грантларни қўлга киритишди.
Эндиликда талабалар ва ўқитувчиларни янги имкониятлар кутмоқда - SIUT университети жаҳон стандартлари даражасидаги лабораториялар билан жиҳозланган янги кампусда кўчиб ўтади. Бу талабаларга замонавий шароитларда таълим олиш, шу билан бир қаторда муҳандислик фанлари бўйича билим ва кўникмаларини янада кенгайтириш имконини беради.



