Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Трамп АҚШ тарихидаги энг йирик депортацияни амалга оширишга ваъда берди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Америка тарихидаги энг йирик депортацияни ташкил этишга ваъда берди. Бу ҳақда, у Fox News телеканалида берган интервьюсида маълум қилди.
"Мамлакатимиз тарихидаги энг катта депортация ҳаракатини бошлаймиз", - деди Трамп.
Собиқ президентнинг таъкидлашича, ҳозирда АҚШда миллионлаб ноқонуний муҳожирлар бор.
"Нью-Йоркда оддий талабаларни кўчада қолдириб, уларнинг ўрнига муҳожирларни қўйишаётганини кўрдингизми? Биз ҳаммани келган жойига қайтарамиз", - деб таъкидлади Трамп.
Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон январь ойида Жо Байден президент бўлган даврда Америка чегарасини 7 миллиондан ортиқ одам ноқонуний кесиб ўтганини айтган эди.
Fox News телеканали АҚШ божхона ва чегара хизматидаги манбаларга таяниб хабар беришича, 2023 йил декабрида Мексикадан АҚШга кирган ноқонуний мигрантлар сони 302 минг кишидан ошиб, мутлақ тарихий рекорд ўрнатганини хабар қилди.