Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Путин Фаластин президентига телефон қилди
Россия президенти Владимир Путин Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан телефон орқали Ғазо секторидаги можаронинг кучайиши ва уни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Россия президенти Владимир Путин Фаластин Давлати раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилди. Фаластин-Исроил можаросининг мисли кўрилмаган кучайиши, биринчи навбатда, Ғазо сектори билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Путин Россия анклавга зарур товарлар, жумладан, дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб беришда давом этишини таъкидлади.
У, шунингдек, Фаластин раҳбариятининг можарони юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бундан ташқари, ҳар икки етакчи Ғазо секторидаги қон тўкилишини тезда тўхтатиш ва тинчлик музокараларини қайта бошлаш муҳимлигига ишора қилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди. Бунга жавобан Исроил қуролли кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.