Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

Сенаторлар қирқ саккизинчи ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, қимматбаҳо навли дарахтлар ва буталарнинг кесилишига мораторий жорий этилган.
Бироқ айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига нисбатан тажовузкорона хатти-ҳаракатлари, шу жумладан дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар умумекологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.
Айни вақтда дарахтлар ва буталарни кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун бир нечта маъмурий жавобгарлик турларининг мавжудлиги бу борада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилмоқда ва турли муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.
Бундан ташқари “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда.
Шу билан бирга, Қонун билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Таъкидлангандек, Қонун дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга, шунингдек мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга хизмат қилади. Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.



