Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 240

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

13:12 / 2023-12-20 1386 0 Сиёсат

Самарқандда халқнинг газини ўғирлаган мансабдорлар қўлга олинди

world-news

Самарқанд вилоятида кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган мансабдор шахс қўлга олинди. 

Маълум қилинишича, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали метрология хизмати бошлиғи Р.Ж. ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Нарпай туманида жойлашган “Карим қурилиш савдо” хусусий корхонасининг норасмий раҳбари О.А. ва унинг жиноий алоқалари томонидан ўғирланган табиий газ ҳисобини яшириш мақсадида, етказиб берилган ва истеъмол қилинган табиий газ ҳисоб-китобларини мунтазам ўзгартириб келган.

Шу билан бирга, у юқори босимли газ тармоқларида юзага келган камомад ва эҳтимолий ўғирлик ҳолатлари мавжудлигини билиб турса-да, масофадан туриб газ тарқатиш станцияларидаги газ ҳисоблагичларига ташқи таъсир кўрсатган. Р.Ж.  қўлга олинган. 

Юқоридаги ҳолатга кўмаклашган “Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган З.А. ҳам Нарпай туманида жойлашган “Карим қурилиш савдо” хусусий корхонаси норасмий раҳбари О.А. ва унинг жиноий алоқаларининг ноқонуний фаолиятига амалий ёрдам бериб, амалга ошириладиган текширув тадбирлари хусусида олдиндан хабардор қилиб келган. 

Ҳозирда Р.Ж ва З.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш