Сўнгги янгиликлар
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Блогер Отабек Ахлиддинов узоқ муддатга қамалди

Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона-диагностика бўлими собиқ мудири, блогер Отабек Ахлиддиновга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Андижон вилояти судлари матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг 2023 йил 24 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ Отабек Ахлиддинов жабрланувчи Ж. М.нинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритганлик юзасидан эълон қилинган айблов эпизоди бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 1-банди билан оқланиб, жиноят ишининг шу қисми тугатилган.
Шунингдек, О. Ахлиддинов Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а” банди ва 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 3 йилга муайян ҳуқуқлардан, яъни давлат ташкилотларининг мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларида ишлаш ҳамда блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқларидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
О. Ахлиддинов ва унинг ҳимоячиси томонидан берилган апелляция шикояти ва Хонобод шаҳар прокурори томонидан келтирилган апелляция протести кўриб чиқилиб, Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 декабрдаги ҳукми билан биринчи инстанция ҳукми бекор қилиниб, О. Ахлиддинов Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан (жабрланувчи Ж. М.нинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритганлиги бўйича эпизод) Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан оқланди.
Шунингдек, О. Ахлиддинов Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди ва 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми ва 61-моддасига асосан 3 йилга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳамда блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шу тариқа апелляция протести қаноатлантирилиб, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.



