Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Исроил Ғазо секторига умумий ҳисобда 53 тонна бомба ташлагани маълум бўлди
.jpg)
7 октябрдан бери Исроил блокададаги Ғазо секторига ҳужум қилиш учун умумий ҳисобда оғирлиги 53 тонна бўлган бомбадан фойдаланган
Ғазо секторидаги ҳукумат матбуот идораси баёнотида келтирилишича, секторда Фаластин халқига қарши кенг қамровли геноцид амалга оширилгани, анклавнинг ҳар квадрат метри Исроил ва Америка кучлари томонидан бомбардимон қилингани қайд этилган.
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида жами 52,5 минг турар-жой биноси вайрон бўлди, 306,5 минг уй-жой қисман зарар кўрди.
Бундан ташқари, Исроилнинг Ғазо секторидаги бомбардимонлари натижасида 126 та маъмурий бино ва 112 та масжид тўлиқ вайрон бўлган, 200 та масжид қисман зарар кўрган. Яна 3 та черков жиддий зарар кўрган, 90 та мактаб ва университет бутунлай ишдан чиққан, 282 та мактаб ва университет қисман зарар кўрган.
Исроил ҳужумларидан жабр кўрган 22 касалхона ишдан чиқди
Исроил ҳужумлари натижасида 22 касалхона ва 53 тиббиёт маркази бутунлай ишдан чиққан, яна 138 та тиббиёт муассасаси Исроил армияси ҳужумлари нишонига айланган. Бундан ташқари, 102 та тез тиббий ёрдам машинаси яроқсиз ҳолатга келтирилган.
Исроил ҳужумларида 300 тиббиёт ходими ҳалок бўлди
Исроил ҳужумларида 300 тиббиёт ходими, 32 фуқаро ҳуқуқ тартибот ходими ва 96 оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлди.
Хабарда айтилишича, яна 40 нафар тиббиёт ходими ва 8 нафар ОАВ ходими Исроил кучлари томонидан ҳибсга олинган. Бундан ташқари, 7 минг киши, асосан, болалар ва аёллар бедарак йўқолган.



