Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Амалдорларнинг муҳокама қилиниши нормал ҳолат. Аммо гап алоҳида оила ва улар билан боғлиқ қонуний жараён ҳақида кетмоқда» – Расул Кушербаев
Ҳолат оммавий ахборот воситаларида ёритилгач, жамоатчиликда турли фикрлар талқин қилинмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизи яшайдиган уйда содир бўлган ўғирлик ҳолати бўйича муносабат билдираркан, у доим қонунларнинг ҳар кимга аввало унинг фуқаро мақомидан келиб чиқиб қўлланиши тарафдори эканлигини маълум қилди.
«Сенат раиси қизининг уйида бўлган ўғирлик билан боғлиқ жараёнлар кўп муҳокама қилинди. Ва истаймизми йўқми ҳолатга Сенат раиси номи орқали баҳо берилмоқда. Амалдорларнинг муҳокама қилинишини нормал ҳолат сифатида қабул қиламан. Тўғри улар кўпчиликнинг диққат марказида бўлишади. Бироқ айни ҳолатда гап алоҳида оила ва улар билан боғлиқ қонуний жараён ҳақида кетмоқда.
Ҳар ким жабр кўрганда фуқаро сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилиш ва ҳуқуқларини тиклашни талаб қилиши кафолатланган. Шу жумладан, жабрланувчи сифатида айтилаётган Сенат раисининг қизида ҳам.
Гап ўғирлик ҳолати ҳақида кетмоқда тамом вассалом. Бу жиноят ва бунда жабрланувчи ким бўлишидан қатъий назар қонун барчага баравар ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятини бериши шарт.
Тергов жараёнидаги ҳолатлар: суд ва эҳтиёт чораси билан боғлиқ ишнинг ЖПК талабларига қанчалик мос олиб борилгани бўйича эса жавобгар прокуратура ва суд органлари. Улар реал ҳолатни изоҳлаб беришлари шарт. Агар қонунлар нотўғри қўлланган бўлса марҳамат: улар ҳам қонун олдида жавоб беришсин. Асосий истагимиз эса ҳеч ким ўғирликдан жабр чекмасин, ҳар кимнинг ҳаққи ўзига буюрсин!», деган Расул Кушербаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор оммавий ахборот воситаларида Сенат раиси Танзила Норбоевага тегишли бўлган уйда ишлаган энага томонидан ўғирлик жинояти содир этилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Шундан сўнг Н.К ИИБга ариза қолдирган, аёл катта эҳтимол билан айбини бўйнига олиши учун ИИБ терговчиларининг қийноқ ва босимларига учраган. Бу ҳақда нолиган аёл 7 декабрь куни ўзига нисбатан босим ўтказган терговчиларга чора кўриш ҳақида ариза ёзган.
Ҳолат ҳақида инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ишдаги жабрланувчи – Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг қизи эканлигини ва уйдан пул ўғирлашда гумонланаётган аёл 2 декабрь куни соат 23:45да Тошкент шаҳар суди судьяси М. Кукиев томонидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш бўйича ажрим чиқарганини очиқлади.
Н.К. аёлни қамоқдан чиқариш учун ёзган аризасини қайтариб олган, ҳозирда аёл яшаш уйида бўлиб турибди. Сенат раисининг қизи бўлиб ўтган ҳодисани онасига айтмаган. У бу ҳолатни шундай изоҳлаган:
«Йўқ. Нега айтишим керак? Ҳамманинг ўз оиласи, ташвиши бор. Шу ўринда бу воқеани нега Танзила Нарбаева билан боғлаб талқин қилинаётганлигини умуман тушунмаяпман.
Менинг ҳам ҳамма қатори ўз оилам, ҳаётим ва ҳуқуқларим бор! Бундай ҳолат исталган одам билан содир бўлиши мумкин ахир. Ҳар қандай фуқаро каби мен ҳам ўз бузилган ҳуқуқларимни тиклаш ҳақида тегишли равишда мурожаат қилиш ҳуқуқига эгаман. Мана шу ҳуқуқимдан фойдаландим холос», деган Н.К.
Маълумот ўрнида, Дўрмондаги махсус қўриқланувчи уйлардан бирида ўғрилик содир этилгани ва уй Танзила Норбоевага тегишли экани тасдиқланди. Ўғирлик содир этилган уй ҳақиқатдан Норбоевага тегишли бўлиб, у давлат томонидан, Сенат раиси лавозимидаги фаолияти даври учун берилган, лекин уйда унинг ўзи эмас, қизи яшаган.