Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Судоче кўллар тизими расман халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари номинациясига киритилди – Экология вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Судоче кўллар тизимини Рамсар рўйхатига халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари номинациясига киритиш бўйича расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича барча ишларни якунлади. Объект рўйхатга 2522-рақам остида киритилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Судоче кўллар тизимини халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудуди деб эълон қилганди. Бугунги кунда чегаралари аниқланган кўллар Рамсар конвенциясининг 2.1-моддасига мувофиқ расмий равишда Халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилган.
Айни пайтда республикадаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерларнинг умумий сони тўрттага етди ва бу ҳудудларнинг майдони бугунги кунда 674,4 минг гектарни ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, Конвенция Котибияти хабарида рўйхатга янги объектнинг киритилиши Ўзбекистоннинг дунёдаги энг муҳим сув-ботқоқ ерларини сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишга қаратилган Рамсар конвенциясини амалга оширишга содиқлигини кўрсатиши алоҳида таъкидланган.
Ҳужжатдан мақсад глобал биохилма-хилликни сақлаш ва инсон ҳаётининг барқарор ривожланиши учун муҳим бўлган сув-ботқоқ ерларнинг халқаро тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.
Маълумот учун, Судоче 1960 йилларда дунёдаги тўртинчи йирик кўл ҳисобланган Орол денгизининг кичик қисми бўлиб, жорий йилнинг май ойида кўллар тизими Ўзбекистондаги халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилган 4-объектга айланди. Рўйхатга, шунингдек, юртимизнинг Денгизкўл кўли (2001), Арнасой кўллар тизими (2008), Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари (2020) кирган.



