Сўнгги янгиликлар
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
Ўзбекистоннинг 38 та университети UI GreenMetric 2025нинг топ-1000 талигига кирди
Залужнийнинг хонасидан яширин овоз эшитиш қурилмалари топилди
17 декабрь куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг кабинетидан яширин овоз эшитиш қурилмалари топилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.
“СБУ”нинг маълум қилишича, яширин овоз эшитиш қурилмалари Залужнийнинг офисида эмас, балки у ишлаши мумкин бўлган хоналардан бирида топилган.
"Биз жиҳозлар тўғридан-тўғри Валерий Залужнийнинг кабинетида эмас, балки келажакда у иш учун ишлатилиши мумкин бўлган бинолардан бирида топилганлигини таъкидлаймиз”, — дейилади СБУ хабарида.
“СБУ” “Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони доимий жойлаштирилган жойлардан бирида техник қурилмани аниқлаш факти бўйича” жиноий иш қўзғатганини хабар қилди.
“Украинская правда” интернет-нашрининг ҳарбий доиралардаги исми ошкор этилмаган суҳбатдошларига таяниб ёзишича, яширин тинглаш мосламаси Украина Қуролли кучлари бош қўмондонининг кўчиб киришидан олдин янги кабинетида топилган.
Нашрнинг ёзишича, текширув вақтида Валерий Залужнийнинг айрим ходимлари кабинетларида ҳам яширин эшитиш қурилмалари аниқланган.