Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
«Мактаб директорларини тайинлашда шаффоф тизим жорий этилади» — Ҳилола Умарова
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Директорлар кенгаши” аъзолари учун “Замонавий таълим – директорлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Семинар-тренингда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этди ҳамда “Директорлар кенгаши” фаолиятини йўлга қўйишдан кўзланган мақсадлар, кутилаётган натижалар, унинг таълим тизимини самарали, очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

“Тизимда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар бугун таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. Янги лойиҳаларни жорий этмоқдамиз, янги марралар томон интилмоқдамиз.
Бу йўлдаги ташаббусларимиздан бири – энди мактаб директорларини тайёрлаш ва уларни лавозимига тайинлашда шаффоф тизим жорий этилади. Бу таълим тизимини ривожлантириш, ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишда катта аҳамиятга эга.
Шунингдек, ҳар бир директор энди доимий равишда ўз устида ишлаб, малака ошириши ва мактаб бошқарувига оид йиллик режаларини тақдим этиши лозим бўлади. Бугунги тренинг айни шу йўлда яна бир қадам бўлади, деб ўйлайман.
Тизимни бир кунда ўзгартириб бўлмайди. Лекин бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, албатта режаларимизни рўёбга чиқара оламиз”, — дейди вазир.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — мактаб таълими тизими бошқарувида жамоатчилик ролини ҳамда “Директорлар кенгаши” фаолияти самарадорлигини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, Кенгаш аъзоларининг касбий салоҳиятини юксалтиришдан иборатдир.
"Директорлар кенгаши" аъзолари учун ўтказилаётган ўқув семинар-тренинг тадбирлари жорий йилнинг 16 декабрига қадар давом этади.
Маълумот ўрнида, "Директорлар кенгаши" Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи асосида жойлардаги энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат таркибда тузилади.
У умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш бўйича тавсия берувчи маслаҳат органидир. Кенгаш тавсиялари вазирликнинг ҳудудий бошқармалар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
"Директорлар кенгаши" умумий ўрта таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларида самарали бошқарувни амалга ошириш, меъёрий-ҳужжатларга риоя қилиниши мониторингини олиб бориш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этади.
Кенгаш ўз фаолиятини жамоатчилик асосида юритади ва ошкоралик тамойилига амал қилади, фақатгина Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига тўғридан-тўғри ҳисоб беради.
Кенгаш аъзолари сони ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасалари сонидан келиб чиққан ҳолда директорлар орасидан 7 нафардан 11 нафаргача этиб белгиланади.