Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Фарғона водийсига бериладиган бензин ҳажми оширилади — «Ўзбекнефтгаз»
Фарғона водийси вилоятларига бензин ҳажми оширилмоқда, дея хабар бермоқда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” томонидан Фарғона водийсидаги АЁҚШларга жами 929 тонна жумладан, Андижон вилоятида 503 тонна, Наманган вилоятида 202 тонна ва Фарғона вилоятида 224 тонна бензин етказиб берилган.
Бундан ташқари, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилган автобензиннинг асосий қисми Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб берилган.
Шунингдек, Россия Федерациясидан импорт асосида “SDK Group And“ корхонаси томонидан олиб келинаётган АИ-92 К5 русумидаги автобензин ҳажми оширилган.
“Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши ва Фарғона водийсида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига қўйилган вақтинчалик чекловлар сабабли Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти истеъмолчиларининг автобензинга бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошди.
Юзага келган мазкур ортиқча талабларни қондириш мақсадида бугунги кунда Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларининг автобензин ишлаб чиқариш қувватлари 3,3 минг тоннадан 4,0 минг тоннага оширилди ёки ўртача кунлик 700 тонна қўшимча автобензин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Бу билан ички бозорда биржа савдоларига чиқариладиган автобензин миқдори савдосини оширишга эришилди.
Ўтган 2022-2023 йилги аномал совуқ давридаги талаблардан келиб чиқиб, Фарғона водийсидаги АЁҚШларга етказиб бериладиган кунлик автобензин ҳажми 400 тоннадан ўртача 800 тоннага оширилди.
Бунинг учун талаб этиладиган 7,8 минг тонна автобензин захираси Фарғона водийси учун сафарбар этилди”, — дейилади хабарда.