Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Нукус воқеалари ортидан 516 киши ушланган, 39 киши ҳибсда сақланмоқда — Бош прокуратура
Суд-тергов жараёнлари иштирокчиларига оид якуний маълумотлар очиқланди.
Хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия жамоатчиликни қизиқтираётган масалалар Бош прокуратурага сўров киритган эди.
Суд-тергов жараёнлари иштирокчиларига оид якуний маълумотлар ва тартибсизликлар вақтида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар томонидан ортиқча куч-восита ишлатилган ёки ишлатилмаганлиги ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар очиқланди.
Нукус воқеаларини содир этишда гумонланувчи сифатида жами қанча фуқаро ҳибсга олинган ва уларнинг бугунги кундаги тақдири қандай?
— Қорақалпоғистонда 1—2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар содир этилгани ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича жами 171 нафар шахс айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Оммавий тартибсизликлар юзасидан дастлаб 516 нафар шахс ушланган бўлиб, шундан 5 нафарига нисбатан уй қамоғи ҳамда 166 нафарига нисбатан Жиноят кодексида кўзда тутилган жиноятлари учун қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган, қолган ҳуқуқбузарларга нисбатан эса суд томонидан маъмурий жавобгарлик доирасида қамоқ жазоси тайинланган.
Қорақалпоғистонда 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил комиссиянинг, кенг жамоатчиликнинг сўрови ва кафиллиги ҳамда депутатлик корпусининг жамоатчилик назоратига олишга рухсат бериш юзасидан киритган илтимосномалари инобатга олиниб, қамоққа олинган 107 нафар айбланувчига нисбатан қўлланган эҳтиёт чоралари ўзгартирилиб, уларнинг 10 нафарига уй қамоғи ва 97 нафарига жамоа кафиллиги эҳтиёт чоралари қўлланган ва қамоқдан озод қилинган.
Шунингдек, кейинги тергов давомида уй қамоғида сақланаётган 14 нафар айбланувчига нисбатан ҳам эҳтиёт чораси жамоа кафиллигига ўзгартирилган. Айни вақтда жиноят ишининг 22 нафар шахсга оид бўлган қисми (20 нафарига қамоқ, 1 нафарига жамоа кафиллиги ва 1 нафар уй қамоғи қўлланган) айблов хулосаси билан тамомланиб, судга юборилган, қолган айбланувчилар ва бошқа ҳолатлар юзасидан жиноят иши алоҳида иш юритувга ажратилган.
Ҳозирда алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунланмоқда, иш бўйича 39 нафар айбланувчи қамоқда сақланмоқда.