Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари узоқ муддатга қамалди
Бўкада терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари 6 йилдан 8,5 йилгача қамалди.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 1 декбар куни жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ тумани судида ИИБ ходимларига ҳукм ўқилган.
Ҳукмда айтилишича, фуқаронинг ўлимида 4 нафар ходим айбдор деб топилган. Улар Бўка тумани ИИБ ЖҚБ бошлиғи бўлган 37 ёшли Ж.С., бўлимнинг тезкор вакиллари – 38 ёшли Д.Ж. ҳамда 31 ёшли Ш.Ғ., шунингдек, Бўка тумани ИИБ профилактика инспектори, 31 ёшли С. Т.
Ҳукмда Ж.С., Д.Ж., Ш.Ғ. ва С.Т. судда уларга нисбатан эълон қилинган айбга иқрор бўлмагани, аммо уларнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айблари суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертиза хулосалари билан ўз тасдиғини топгани ёзилган.
Суд ҳукми билан Ж.С.га 7 йил, Д.Ж. ва Ш.Ғ.га 8 йил 6 ойдан ва С.Т.га 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, судланувчиларнинг барчаси 3 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан махрум қилинган.