Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

01:17 / 2023-12-04 1497 0 Сиёсат

«Салимбойвачча» уйидан ҳибсга олиб кетилган — Манба

world-news

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев халқ орасида “Салимбойвачча” лақаби билан танилган. Бу ҳақда “UzNews.uz” интернет-нашри ўзининг манбасига таяниб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Салим Абдувалиев ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган “оқ уйи”дан олиб кетилган.

Ҳозирча расмий ташкилотлар мазкур хабарни тасдиқлагани йўқ. Бироқ, Тошкент шаҳар ИИБ "Салимбойвачча"га яқин бўлган “Бахти Ташкентский”  (Бахтиёр Қудратуллаев) ва ““Сайидазиз медгородок” (Саидазиз Саидалиев — таҳр) ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Салим Абдувалиев — Ўзбекистондаги кучли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. У 1950 йилнинг майида Фарғона вилоятининг Тошлоқ қишлоғида дунёга келган.  У эркин кураш бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. У спортдан кетгач, аввалига заводда ишлаган, кейин ҳайдовчилик қилган.

Салим Қирғизбоевич 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. У шу вақтга қадар Ўзбекистонда эркин кураш бўйича спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиб келган. Айни вақтда Тошкентдаги Яшнобод туманида истиқомат қилади. 4 қиз ҳамда 2 ўғил отаси.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш