Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

13:54 / 2023-11-26 913 0 Сиёсат

Сенатда Қозоғистон билан иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун маъқулланди

Сенат Қозоғистон Республикаси билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади.

world-news

2023 йил 25 ноябрь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ҳамда вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорлар эканини алоҳида таъкидлади. Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг янги даври бошланди, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар жадал ривожланмоқда.

Шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат экани қайд этилди.

Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.

Сенаторлар Шартноманинг ратификация қилиниши икки халқнинг маънавий-маданий яқинлигини қўллаб-қувватлашга, маданият, илм-фан, таълим ва спорт соҳасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган фикр билдирди.

Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги Низом келтирилгани алоҳида таъкидланди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш