Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Сардор Умрзоқов нега ишдан олинган эди?
Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов 1994 йилда Буюк Британияда рўйхатдан ўтган Uzbekinvest International Insurance Company Limited’нинг директорлар кенгашига раис экани маълум бўлди.
Мазкур суғурта компаниясининг устав фонди 50 млн АҚШ долларини ташкил этади. Компания сайтидаги маълумотларга кўра, унга 100 фоиз улуш билан “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ эгалик қилади.
Очиқ маълумотларга кўра, 2018 йилдан буён мазкур халқаро суғурта компанияси директорлар кенгашига Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов раислик қилиб келган. (У катта эҳтимол билан айнан юқоридаги сабабларга кўра администрация раҳбарлигидан бўшатилган).

Бундан ташқари, компаниянинг ташқи активлар бўйича раҳбари сифатида Стратегик ислоҳотлар агентлигининг собиқ директори Шуҳрат Вафаев кўрсатилган. Вафаев ҳам яқиндаги Президент фармони билан СИА директорлигидан озод этилган.

Умрзоқов эса Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгашининг раис ўринбосари лавозимида ишлаган. Янги фармон билан С.Умрзоқов ҳам агентлик таркибидан чиқариб юборилган.

Вафаев Шуҳрат 2019-2022 йиллар Умрзоқов раҳбарлигида бўлган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эсалатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 август куни Президент администрацияси раҳбари лавозимидан кутилмаганда ишдан бўшатилган Умрзоқов Ўзбекистон президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани айтилади. У жамоатчиликка шундан сўнг деярли кўриниш бергани йўқ.
С.Умрзоқовга қўшилиб, кейинчалик унинг деярли тўлиқ жамоаси ҳам ишдан олинган. Жумладан, Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси Суннатилла Бекенов,

Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири Фурқат Раҳимов лавозимидан озод этилган.
Яқин кунларда эса Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган Азиз Воитовга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилган.

Ҳозирда фақатгина Умрзоқов жамоасидаги кадрлардан бири – Лазиз Қудратов Инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимида фаолият олиб бормоқда.
