Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Бухорода 500 йиллик тарихий масжидга пластик ромлар ўрнатилди
Ижтимоий тармоқ фаоли Н.Буторина Facebook ижтимоий тармоғида Бухоро вилоятида жойлашган “Масжиди Калон” масжидига пластик ва алюминий ромлар ўрнатилгани тўғрисида пост эълон қилди. Мазкур ҳодиса Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳридаги “Масжиди Калон” масжиди “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига асосан Мусулмонлар идорасининг Бухоро вилояти вакиллигига масжид сифатида фойдаланиш учун топширилган.

“Мурожаатда кўрсатиб ўтилган пластик ва алюминий ромлар 2016 йилда намозхонларга қулайликлар яратиш мақсадида масжид маъмурияти томонидан ўрнатилган.
Ҳукумат томонидан тасдиқланган “Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича 2023 йилги Манзилли дастур”га асосан “Масжиди Калон”ни ҳам реставрация қилиш, таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан маъқулланган.
Ҳозирда мазкур лойиҳа асосида масжидни реставрация қилишнинг 1 босқичи доирасида том қисмини таъмирлаш ҳамда конструктив жиҳатдан мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳага кўра, масжиддаги пластик ва алюминий ромларни бинонинг архитектурасига мос келадиган анъанавий ёғоч ромларга алмаштирилади. Мазкур ишлар таъмирлашнинг 2-босқичида амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, мурожаатда айтиб ўтилган объектга кириш билетларининг пуллик эканлиги масаласи юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ҳақиқатан ҳам масжидга маҳаллий ва хорижий саёҳатчилар учун кириш пуллик бўлиб, намозхонлар ва зиёратчилар учун алоҳида кириш жойлари мавжуд бўлиб улардан йиғим ундирилмайди. Объектга кириш билетларини сотишдан тушган маблағлар объектни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишларига сарфланади.
Бу каби ҳолатларга кенг жамоатчиликнинг бефарқ бўлмагани ҳамда маданий мерос объектларини асраб-авайлашда ўз хиссаларини қўшаётганликлари учун Агентлик миннадорчилик билдиради”, — дейилади муносабатда.