Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 214

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 316

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

08:09 / 2023-11-11 774 0 Сиёсат

«Исроилни тўхташга чақирамиз» — Макрон

world-news

Исроил армиясининг Ғазо секторига ноқонуний ҳужуми, тинч аҳолини ўлдиришини оқлаб бўлмайди. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон BBC’га берган интервьюсида маълум қилди.

Де-факто, тинч аҳоли, жумладан болалар, аёллар ва қариялар ҳеч қандай сабабсиз снарядлар остида қолиб, ҳалок бўлмоқда. Содир бўлаётган воқеалар ноқонуний, шунинг учун биз Исроилни тўхташга чақирамиз”, - деди Макрон.

Унинг сўзларига кўра, террорчиларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган барча тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун аввал гуманитар пауза эълон қилиш ва кейин ўт очишни тўхтатишдан бошқа йўл йўқ.

Президент унинг чақириғини бошқа Ғарб етакчилари, жумладан, АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунак қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

Биз биринчи кунданоқ Исроилнинг жавоби ва терроризмга қарши кураш бўйича кўраётган чоралари халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келиши кераклигини айтдик, чунки биз демократик давлат ҳақида гапиряпмиз”, - дея қўшимча қилди у.

Макрон Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг Исроил ҳудудига ҳужумини қоралашини ва терроризмга қарши курашиш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш