Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ғазода БМТнинг юздан ортиқ ходими ҳалок бўлди
7 октябрдан бери Ғазо секторида БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNPWA) 100 дан ортиқ ходими ҳалок бўлди, деди ташкилот раҳбари Филипп Лаззарини ўзининг X саҳифасида.
“1 ой ичида 100 дан ортиқ UNPWA ходими ҳалок бўлгани тасдиқланди. Улар ота-оналар, ўқитувчилар, ҳамширалар, шифокорлар, ёрдамчи ходимлар.
UNPWA мотам тутмоқда, фаластинликлар мотам тутмоқда. Бу фожиани тугатиш зудлик билан инсонпарварлик сулҳини талаб қилади”, - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.
Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.