Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Ўзбекистонда чорва ва парранда гўшти ишлаб чиқаришга 230 миллиард сўм субсидия ажратилади
Бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда паррандачиликда озуқа масаласи маҳсулот таннархини пасайтириш имконини бермаётгани таъкидланган.
Нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида йил якунига қадар чорва ва парранда гўшти ишлаб чиқаришга бюджетдан 230 миллиард сўм субсидия ажратилади, дон маҳсулотларини сақлаш учун 8 та йирик омборхона ташкил этилади.

Паррандачиликни кенгроқ кредитлаш муҳим. Ўзбекистонда биринчи тартибли парранда наслининг ота-оналик линияси йўқлиги боис, йилига 3 миллион бош жўжа импорт қилинмоқда. Шу муносабат билан биринчи тартибли ота-оналик соф линиясини олиб келиш чораларини кўриш топширилди.