Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
«Ғазони иккига бўлинишига қаршимиз» — Туркия ташқи ишлар вазири Блинкенни «оғзини ёпди»

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан Анқарада бўлиб ўтган учрашувда турк томони Ғазо аҳолисининг кўчирилиши ва минтақани икки қисмга бўлиш режаларидан норозилигини билдирди, деб хабар бермоқда “Hürriyet” газетаси манбаларга таяниб.
Маълум қилинишича, Фидан ва Блинкен ўртасида Туркия пойтахтида музокаралар душанба куни бўлиб ўтган.
“Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, АҚШ Давлат котиби Блинкен билан бўлган учрашувда: “Ғазонинг шимол ва жанубга бўлиниши ва ғазоликларнинг кўчирилишига қаршимиз” деб, очиқасига айтди. Блинкен ҳам уни фикрини қўллаб-қувватлаган ҳолда, бу режага у ҳам қарши эканлигини айтди”, — деб ёзади нашр.
Газета, Туркиянинг бошиданоқ зудлик билан отишмани тўхтатиш тарафдори бўлганига диққат қаратди.
“Бироқ, Исроил ва АҚШ бунга қарши. Исроил отишмани тўхтатиш, ҲАМАСга фойда келтираётганини даъво қилмоқда. АҚШнинг позицияси ноаниқ. Ҳозир улар “гуманитар пауза” деган формулани ишлаб чиқишди. Блинкен Анқарага келганида ҳам бу ҳақда гапирди
Улар: 20, 48 ёки ўта оғир ҳолларда 72 соатлик гуманитар пауза бўлиши мумкин дейишди. АҚШ ҳозир бунга ёпишиб олган. Бу сулҳга қарши чиққан Исроил томонидан таклиф қилинган формула.
Бу формула орқали улар ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилмоқчи ва шундан сўнг улар қирғинни тўхтатган жойидан давом эттирадилар”, - дейилади газетадаги мақолада.



