Сўнгги янгиликлар
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Конгресснинг энг муҳим воқеаси: Самарқандда «Шарқ миниатюрасидаги тарихий арбоблар» китоб-альбомининг тақдимоти ўтказилди
«Шарқ миниатюрасидаги тарихий арбоблар» номли маънан бой китоб-альбом тақдимоти Самарқанддаги «Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти VII Конгресси»нинг энг муҳим воқеасига айланди.

Нашрни унинг муаллифи, Бутунжаҳон жамияти раиси, доктор Фирдавс Абдуҳолиқов тақдим этди. Бу китоб унинг кўп йиллик изланишлари натижасидир.
Таъкидлаш жоизки, альбом миниатюра наққошлик санъати дурдоналари, миниатюраларда тасвирланган тарихий шахслар образлари ва талқинларига бағишланган. Китобга ХIII-ХVIII асрларда яратилган 300 дан ортиқ миниатюралар киритилган. Унда турли сулолаларга мансуб 80 дан ортиқ ҳукмдорлар, шаҳзода ва маликалар, 20 дан ортиқ шоир, олим, мутафаккир ва санъаткорларнинг суратларини учратиш мумкин.
Нашрни тайёрлаш жараёнида турли музейлардан кўплаб тарихий шахсларнинг суратлари тўпланди (Вашингтондаги Фрир галереяси, Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи, Балтимор санъат музейи, Британия кутубхонаси, Эдинбург университети кутубхонаси, Шаҳзода Агаҳан коллекцияси, Франция Миллий кутубхонаси, Россия Фанлар Академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти, Тўпқопи саройи, Миср Миллий кутубхонаси ва бошқалар).
Ушбу чинакам кенг кўламли тадқиқотнинг ўзига хослиги шундаки, китоб саҳифаларидан биринчи марта нафақат миниатюралар, балки атоқли тарихий шахсларнинг портрет тасвирлари билан иқтибослари ўрин олди. Улар орасида Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Абу Али ибн Сино, Жалолиддин Мангуберди, Искандар Зулқарнайн, Султон Санжар, Ҳурмузд, Ҳусайн Бойқаро, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб Ўзбекистоннинг буюк зотлари бор.
Маълумот ўрнида, китобни чоп этиш Бутунжаҳон жамиятининг доимий ҳамкори ва ҳомийси бўлган Эриелл нефть-сервис компанияси томонидан қўллаб-қувватланган.



