Qidirish

09:25 / 2023-10-29 1257 0 Сиёсат

Қорақалпоғистон Республикасида ерларни назорат қилиш ишлари қандай олиб борилмоқда?

world-news

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил 17-июньдаги Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари ҳақидаги ва 2020-йил 7-сентябридаги Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини такомиллаштириш чоралари ҳақидаги фармони билан ерларни, айниқса, суғориладиган ерларни сақлаш бўйича бир қанча концепция  ва вазифалар белгилаб берилди.

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 2023 йил бошидан эътиборан 17 октябрига қадар, жами 1849 ҳолатда 685, 41 гектар ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига огоҳлантириш хатлари берилди.

Ушбу ноқонуний ҳолатларга кўрилган чоралар сабабидан 1071 ҳолатга 233,64 гектар ер майдонлари туман ҳокимлигининг ер захирасига қайтарилиши таъминланди.

Бундан ташқари 207 ҳолатда, 41,96 гектарли ер майдони, давлат ер захирасига қайтарилиш чораси кўрилмоқда. Шунингдек 480 ҳолат 374,97 гектар бўйича судларга даъво аризалари киритилди.

Суғориладиган ерларда қонунга зид қурилиш ишлари олиб борилгани учун 92 ҳолатда 11,14 гектар майдон тўпланган ҳужжатлар асосида Прокуратура органига ўтказилди.

Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман бўлимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан 2 411 жисмоний ва юридик шахсларга  11 млрд. сўмдан ошиқ жарималар қўлланилди.

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўз олдига қўйилган режалар асосида ноқонуний ер эгаллашларнинг олдин олиш ишларини давом эттирмоқда.

Кадастр агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси                                                                                                                           

бошқармаси бошлиғи

Исатай Тлеуов

 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш