Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған мамлакат парламентига Швециянинг НАТОга аъзолиги тўғрисидаги протоколни ратификация қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости республика раҳбари маъмуриятига таяниб хабар бермоқда.
“Швециянинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги протокол 2023 йил 23 октябрда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған томонидан имзоланган ва Туркия Буюк Миллат Мажлисига тақдим этилган”, — дейилади хабарда.
Швеция ўтган йилнинг май ойида Финляндия билан бирга НАТОга ариза топширган, бироқ Венгрия ва Туркиядан ҳали якуний розилик олгани йўқ.
Анқара аризанинг ратификация қилинишини Стокголмнинг терроризмга қарши кураш бўйича ваъдаларини бажариши, жумладан Қуръонни ёқиш кампаниясини тўхтатиши билан боғлайди.
Венгрия Швециянинг НАТОга қабул қилиниши бўйича овоз беришни кейинга қолдирди, чунки Стокголм Будапешт билан муносабатларига путур етказаётгани сабаб бўлди.