Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Иссиқхоналар масаласига ойдинлик киритилди
Аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга газ етказиб берилади, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Таъкидланишича, 18 октябрь куни вазирликда қатор мутасадди ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда иссиқхона хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилган.

Қишлоқ хўжалиги Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ишларини бошлаган. Бу борада дастлабки шартномалар имзоланган.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ масъуллари ҳамда иссиқхона юритувчи тадбиркорлар вакиллари иштирок этган.

Қайд этилишича, газнинг тадбиркорлик субъекти вакилларига етказиш таннархи 1 куби учун 1.500 сўмни ташкил қилади. Тадбиркор рақамли ўлчов ҳисоблагич, заҳира ёқилғи ҳамда олдиндан бўнак тўловини амалга ошириши, унинг иссиқхонасида зангори оловнинг ёнишига замин яратади.