Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Вьетнам АҚШдан «қалқон» сифатида фойдаланмоқчи — Washington Post
Байден Вьетнам раҳбарияти билан илғор технологиялар ва инновацияларни ҳисобга олган ҳолда Осиё мамлакати иқтисодиётини ривожлантириш, маданий алоқаларни кенгайтириш ва иқлим ўзгаришига биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден Вьетнамга ташрифи чоғида кенг қамровли икки томонлама стратегик шериклик битимини имзолаши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Washington Post нашри.
“Байденнинг шу ҳафта охирида Вьетнамга давлат ташрифи чоғида эълон қилиниши кутилаётган келишуви Осиёдаги муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган сўнгги ҳаракатдир.
“Стратегик шериклик”ни ўрнатиш Қўшма Штатларга дипломатик мақом беради. Вьетнам бор йўғи бир нечта давлатга бундай мақомни берган. Вьетнам учун Қўшма Штатлар билан яқинроқ муносабатлар Хитойнинг таъсирига қарши мувозанат вазифасини ўтайди”, — дея ёзмоқда газета.
Маълумот ўрнида, Байден жорий йилнинг 10 сентябрь куни Вьетнам раҳбарияти билан Осиё мамлакати иқтисодиётини ривожлантириш, маданий алоқаларни кенгайтириш ва иқлим ўзгаришига биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиши кутилмоқда.