Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Халқаро рейтингларга кирган ОТМ битирувчиларига қанчагача устама берилиши айтилди
Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн. сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади.
Хабарингиз бор, Президентнинг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилган.
Қайд этилган қўшимча устамалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, ёш мутахассис ва унинг иш берувчиси ўртасида имзоланган шартнома асосида ҳар ой тўлаб борилади. Шартнома 3 йилгача бўлган муддатга тузилади ва тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантирилган ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар рўйхати, давлат органлари, ташкилот ва муассасалари рўйхати Агентликнинг расмий веб-сайти — www.argos.uz да жойлаштирилган.
Маълумот учун: халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотлар – Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World University ҳисобланади.
Халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотлар рейтингларида эълон қилинган университетлар рўйхати билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайти — www.tdi.uz да танишиш мумкин.
Халқаро рейтингда 1-дан 100-ўрингача бўлган хорижий олий таълим муассасаларини бакалавриат босқичини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошларига БҲМнинг 30 баробари миқдорида (9 млн. сўм), магистратура босқичини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошларига БҲМнинг 40 баробари миқдорида (12 млн. сўм), хорижий олий таълим муассасаларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига БҲМнинг 75 баробари миқдорида (22,5 млн. сўм), устамалар белгиланган.
Халқаро рейтингда 101 дан 300-ўрингача бўлган хорижий олий таълим муассасаларини бакалавриат босқичини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошларига БҲМнинг 20 баробари миқдорида (6 млн. сўм), магистратура босқичини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошларига БҲМнинг 30 баробари миқдорида (9 млн. сўм), хорижий олий таълим муассасаларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига БҲМнинг 60 баробари миқдорида ( 18 млн.сўм) устамалар белгиланган.
Шунингдек, халқаро рейтингда 301 дан 500-ўрингача бўлган хорижий олий таълим муассасаларини бакалавриат босқичини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошларига БҲМнинг 15 баробари миқдорида (4,5 млн. сўм), магистратура босқичини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошларига БҲМнинг 20 баробари миқдорида (6 млн.сўм), хорижий олий таълим муассасаларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига БҲМнинг 50 баробари миқдорида (15 млн. сўм) устамалар белгиланган.
Фармонда қўшимча устамалар 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга, яъни Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунига асосан, ёш мутахассис — олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича уч йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига уч йилдан кўп бўлмаган ўттиз ёшдан ошмаган ходимга нисбатан татбиқ этилиши белгиланган.
Маълумот ўрнида, Агентлик томонидан бугунги кунда 66 нафар ёш мутахассислар билан устамалар тўлаш юзасидан шартномалар тузилган.