Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Самарқандда тўйда қатнашган 42 нафар фуқаро заҳарланди
Ҳолат бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси расмий маълумот берди.
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тўйда қатнашган 42 нафар фуқаро майонезли салат истеъмол қилиб, заҳарланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар қилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд вилоят бошқармаси берган тезкор хабарномаси юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Унга кўра, жорий йилнинг 4 август куни соат 05:30да Ургут тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласидаги “Тошпўлат ота” тўйхонасида 2023 йил 3 август куни ўтказилган тўй тадбирида иштирок этган 7 нафар фуқаро кўнгил айниш, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва тана ҳароратини кўтарилиши каби шикоятлар билан тунги соат 02:00 дан бошлаб эрталаб 10.45 га қадар 7 нафар бемор “Ўткир овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан туман юқумли касалликлар бўлимига, бир нафар бемор эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Шифохоналарда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилаётганлиги айтилмоқда.
Барча беморлар ўз касалликларини 2023 йил 3 август куни куннинг иккинчи ярмида “Тошпўлат ота” тўйхонасида истеъмол қилинган майонезли салатлар билан боғлашган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан Санепидқўмита Ургут туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида тўй эгаси томонидан тўйдан бир кун аввал яъни 2 август куни тайёрланган салатлар дастурхонга тортилганлиги аниқланган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки салатлар дастурхонга қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига риоя этилмаган уй шароитида совутгичсиз сақланган, дейилади хабарда.
Тиббиёт ходимлари тoмонидан тўй тадбирида иштирок этганларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб суриштириш ўтказилиб, касаллик белгилари аниқланган 41 нафар фуқаро туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Беморларнинг аҳволи ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда, оғир беморлар йўқ. Ушбу ҳолат Санепидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олинган.