Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бошпанасиз ҳайвонлар билан ишлашни такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда
Ўзбекистонда “Қаровсиз ҳайвонлар билан ишлашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги “Экологуз” канали хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қаровсиз ҳайвонлар билан ишлашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Бугунги кунда қаровсиз ҳайвонлар ҳокимиятлар қошидаги Ободонлаштириш бошқармаларига қарашли бўлиб, улар жониворларга чиқинди сифатида қараб келаётгани, Махсус механизациялашган кўчма бригадалар (отловка) ит ва мушукларни тутиб ёхуд жойида вахшийларча ўлдираётгани ҳақида жуда ҳам фактлар кўп.
Янги қарор лойиҳасида эндиликда қаровсиз ҳайвонлар Ветеринария Қўмитасига ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, Ветеринария Қўмитасига қаровсиз ҳайвонлар популяциясининг ўсишини назорат қилиш;
ҳар бир ҳудудда приютлар ташкил этиш, зотдор ҳайвонларни сертификатлаш;
статистикани юритиш, ҳайвонларни оммавий равишда стериллаш учун мобил ветеринар клиникалар ташкил этиш, қаровсиз ҳайвонларни ўлдиришнинг инсоний усули (эвтаназия) қўллаш вазифалари юклатилган.
Шу билан бирга, эвтаназия тартиби фақат касал, агрессив қутирган ҳайвонларга нисбатан қўлланилиши белгиланган.
Бундан ташқари қарор лойиҳасида мушукларга нисбатан уларни эмлаш (чиплаш), стериллаш қўлланилиб, уларни яна кемирувчилар кўпаймаслиги учун қайтиб қўйиб юбориш назарда тутилган. Чипланган ҳайвонлар ва уларнинг эгалари бўйича электрон базани яратиш ҳам қарор лойиҳасида бор.
Мазкур қарор қабул қилинса, Ўзбекистон ҳайвонларга нисбатан инсоний муносабатда бўлаётган давлатлар қаторига қўшилади.