Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Украина элчихонаси ўзбекистонликларни урушда иштирок этмасликка чақирди
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси мурожаат билан чиқиб, фуқароларни урушда қатнашмасликка чақирди. Шунингдек, қоидаларни бузган шахслар Украина қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида жавобгарликка тортилиши маълум қилинди.

Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси мурожаат билан чиқиб, фуқароларни урушда қатнашмасликка чақирди.
Элчихона хабарида келтирилишича, “Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида олиб борилган жанговар ҳаракатлар пайтида Россия армияси хорижий фуқароларни урушга жалб этмоқда.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, вақтинча ишғол қилинган Донеск вилояти Горловка шаҳрида жойлашган Россия кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланган.
Ушбу шахслар Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Россия Федерацияси томонидан вақтинча босиб олинган Украина ҳудудига қурилиш ишларини олиб бориш учун келган. Мариупол (Украина) шаҳрига етиб келганидан сўнг, уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва бу фуқаролар Россия Федерацияси кучлари сафига кўнгилли сифатида сафарбар қилинган”.
Элчихона Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Украинага қарши урушида қатнашмасликка ва вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Ушбу қоидаларни бузганлар Украина қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида жавобгарликка тортилиши келтириб ўтилди..



