Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
Яккасарой ҳокимининг собиқ ўринбосарига белгиланган жазо енгиллаштирилди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди
Юрак бир сония ҳам тўхтамади: Дунёда илк бор уриб турган юрак кўчириб ўтказилди
«Қўйлиқ» деҳқон бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
АҚШ етакчиси Алкатрас қамоқхонасини қайта очишни буюрди
Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди
Автомобиль бошқарувидаги турли қоидабуларликлар учун жарималар миқдори қанча?

Автомобиль бошқаришда йўл қўйилган турли қонунбузарликлар учун жарималар миқдори қанча эканлигини биласизми? Ҳозирги кунда энг кам жарима хавфсизлик камари тақмаслик ва техник кўрик гувоҳномаси ҳамда тиббий аптечка йўқлиги учун қўлланилади ва унинг миқдори 135 минг сўмни ташкил қилади.
Энг қиммат жарима миқдори эса 6 миллион 750 000 сўм бўлиб, бундай жарима рухсатсиз тонировка тортиб олганлар учун қўлланилади. Шунингдек, маст ҳолда автомобиль ҳайдаш 4 миллион 050 000 сўм жарима қўлланилиши ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш ҳолатига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари агар сиз қўлланилган жаримани 15 кун ичида берсангиз 15 фоиз чегирма белгиланади. Қуйида қавс билан ажратилган суммалар айнан чегирма нархлар ҳисобланади.
- Хавфсизлик камари тақмаслик - 135 000 (94 500) сўм.
- Техник кўрик гувоҳномаси, тиббий аптечка йўқлиги - 135 000 (94 500) сўм.
- Ҳужжатсиз бошқариш - 270 000 (189 000) сўм.
- Суғуртасиз ҳайдаш - 270 000 (189 000) сўм
- Светофорнинг қизил чироғида ўтиш - 540 000 (378 000) сўм.
- Автомобилни белгиланмаган жойга қўйиш - 540 000 (378 000) сўм.
- Телефонда гаплашиш - 810 000 (567 000) сўм.
- Давлат рақамисиз ҳайдаш - 1 350 000 (945 000) сўм.
- Тезликни ошириш, 20 км/с - 270 000 (189 000) сўм.
- Тезликни ошириш, 20-40 км/с - 1 350 000 (945 000) сўм.
- Тезликни ошириш, +40 км/с - 2 430 000 (1 701 000) сўм.
- Қарама-қарши томонга ҳаракатланиш - 2 700 000 (1 890 000) сўм.
- Маст ҳолда ҳайдаш - 4 050 000 (2 835 000) сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш.
- Рухсатсиз тонировка - 6 750 000 (4 725 000) сўм.



