Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Чеченистонда журналист аёл калтакланиб, сочи олиб ташланди

Чеченистонда бир гуруҳ қуролланган шахслар адвокат Александр Немов ва журналист Елена Милашинага ҳужум қилди. Бу ҳақда “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази хабар бермоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Немов ва Милашинанинг машинасини аэропортдан кетаётган вақтида қуролланган шахслар тўхтатишган, сўнг улар журналист ва адвокатни дўппослаб, техникаларини олиб кетишган.
Ҳозир Александр Немов ва Елена Милашина касалхонада. Қайд этилишича, Немов қийинчилик билан гапиради, Милашинани эса бармоқлари синдирилган, у вақти-вақти билан ҳушини йўқотиб турибди.
“Милашинанинг сочи олиб ташланган ва устидан “зелёнка” қуйилган, бутун танасида кўкаришлар бор. Уни бу ҳолатда махсус транспорт воситаларисиз олиб ўтишнинг иложи йўқ”, — дейилади хабарда.
Александр Немов ва Елена Милашина 2022 йил январида Чеченистон хавфсизлик кучлари томонидан Нижний Новгороддан ўғирлаб кетилган Чеченистон Олий суди собиқ судьясининг рафиқаси Зарема Мусаевага иши бўйича судда қатнашиш учун Грознийга келишган.



