Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 51

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 53

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 130

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 215

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 242

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 220

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 348

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 317

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:50 / 2023-06-21 1459 0 Сиёсат

Улуғбек Иноятов қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этишни таклиф қилди

Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятов фарғоналик сайловчилар билан учрашувда ўз дастуридаги таклиф-ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот берди.

world-news

Хусусан, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, бунда миқдори қонун билан белгилангандан юқори уй-жой, автотранспорт ёки бошқа мол-мулк мулкдорларидан ушбу солиқнинг ундирилишини назарда тутиш таклиф этилмоқда.

Иноятов шунингдек, таълим ва илм фан билан боғлиқ қатор ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан:

- мактаблар ўқув дастурларида чет тиллари ва ИТ бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш;

- мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортларидан фойдаланишда табақалашган тарифларни жорий қилиш;

- талабаларнинг дарсни ўзлаштириши ва уларнинг инновацион фаолиятда иштирокига қараб, стипендиялар миқдорини белгилаш;

- турар-жой ижараси учун компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш;

- олис қишлоқлардаги болалар учун мўлжалланган маданият муассасалари, спорт иншоотлари, “Баркамол авлод” марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг фаолиятини янада ривожлантириш таклиф этилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш