Сўнгги янгиликлар
Тони Фергюсон Чендлернинг даҳшатли зарбасидан кейин хотирасини йўқотган

Тони Фергюсон Чендлернинг даҳшатли зарбасидан кейин хотирасини йўқотган

UFC жангчиси Тони Фергюсон Майкл Чендлердан учралган нокаутдан сўнг хотирасини йўқотгани маълум бўлди.

"Бошимдан қаттиқ зарбани ўтказиб юбордим, бу мени узоқ вақт давомида ўчириб қўйди. Бу даҳшатли эди, чунки мен иккинчи раунднинг бошидан тез ёрдам машинасида ўзимга келган пайтимгача ҳеч нарсани эслай олмайман ва яратганга хотирамни қайтаргани учун миннатдорчилик билдираман.

Чендлерга ушбу ажойиб якун учун миннатдорчилик билдираман. Қайтишдан олдин кўп иш қилишим керак. Ҳар бир жангнинг ўз вақти бор. Мен мукаммалликдан йироқман, лекин машғулот хонасида эришиб бўлмайдиган мақсадга интиламан. Мен биринчи марта жангимни қайтадан томоша қилмоқчиман. Мен тўлиқ диққатимни жамлаганман — хулоса чиқаришга ва ўрганишга тайёрман"

 – деди Тони.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Чендлер ва Тони Фергюсон ўртасидаги Bellator UFC 274 турнирида иккинчи раунднинг 17-секундида Чандлер Фергюсон нокaутга учратган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив