Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Шавкат Мирзиёев ДХХга янги вазифалар юклади
Президентнинг 31 майдаги муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизматига ваколатли орган сифатида қатор вазифалар юклатилди.

ДХХга муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликни таъминлашда ваколатли орган сифатида мониторинг олиб бориш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантириш каби вазифалар юклатилди.
Президентнинг 31 майдаги муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизматига ваколатли орган сифатида қатор вазифалар юклатилди.
Ҳужжатга кўра, ДХХ муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини кузатиб боради, уларни баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқади.
Бундан ташқари, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда киберхавфсизликни қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш ҳамда ривожлантириш ҳолати устидан назорат ва мониторинг олиб бориш вазифаси ҳам топширилди.
ДХХ томонидан ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликни таъминлаш юзасидан назорат тадбирларини ўтказишда президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати бу ҳақда хабардор қилинади ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида 48 соат ичида ёзма ахборот киритилади.
МАИ объектларида киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган ходимларнинг лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши юзасидан ваколатли давлат органи ўз вақтида хабардор этилади ҳамда ушбу ходимларни ҳар 3 йилда бир марта ваколатли давлат органи томонидан аттестациядан ўтказиш амалиёти жорий этилади.
ДХХ, шунингдек, 2023 йил 1 октябрга қадар муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг вақтинчалик ягона давлат реестрини шакллантиради ва вақтинчалик низомни тасдиқлайди.
2024 йил 1 декабрга қадар хорижий давлатлар илғор тажрибасини ўрганиш асосида муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг доимий ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда объектларни тоифалашнинг доимий тартибини белгилаш юзасидан таклифларни президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига киритиши топширилди.
МАИ объектларида киберҳужумларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, тезкор чора кўриш ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантиради ва юритади;
2022 йилнинг апрель ойида президент «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Унга кўра, давлат органларининг ахборот ресурслари ва тизимлари мажбурий тартибда киберхавфсизлик экспертизасидан ўтказилади. ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли орган этиб ҳисобланади.



