Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Ўзбекистон чегарани кесиб ўтишга чекловлар жорий этади
15 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган фуқаролар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулида ўтказилган коронавирус инфекцияси учун салбий тест натижасини тақдим этишлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига киришда коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаш учун экспресс антиген тестини топширишлари шарт.
Шу билан бирга, Қирғизистон ҳудудидан чегара автомобиль ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган фуқаролар киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулида ўтказилган коронавирус инфекцияси бўйича фақат салбий тест натижасини, бошқа чегарадош давлатлар ҳудудидан кириб келаётган фуқаролар эса коронавирус инфекцияси мавжудлигига экспресс-антиген тест топширишлари керак.
Шу билан бирга, 15 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан давлат чегарасини икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилади, қуйидаги тоифадаги шахслар бундан мустасно:
ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;
ватанига қайтган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари (кейинги ўринларда томонларнинг фуқаролари деб юритилади);
ҳукуматлараро курьерлик алоқаси ходимлари;
халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар;
расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;
дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари;
Қозоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон объектлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қозоғистон объектларга хизмат кўрсатувчи ходимлар;
ушбу давлатларда инвестиция лойиҳалари доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек Қозоғистон фуқаролари;
Ўзбекистонда доимий яшовчи Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, Қозоғистонда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари;
ўқиш мақсадида томонларнинг фуқаролари;
оғир касал бўлган яқин қариндошларини кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимларида қатнашиш мақсадида тиббий мақсадларда кирувчи (кетаётган) томонларнинг фуқаролари;
вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини Қозоғистон ҳудудида ва Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳлик қилаётган томонлар фуқаролари.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир