Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
«Барча туйнуклар ёпилмоқда» — Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилди
Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, мазкур Қонун бугунги кунда хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган турли хил зўравонлик ҳолатларига нисбатан қатъий жазо чораларини белгилаш билан бир қаторда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.
Қонун билан «оилавий (маиший) зўравонлик» яъни хотинига ёки эрига, собиқ хотинига ёхуд собиқ эрига, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган зўровонлик учун тегишинча маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
Шунингдек, эндиликда жинсий зўравонлик, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари тадбиқ этилмаслиги белгиланиб, бундай жиноятлар учун жазо чоралари янада оғирлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, хотин-қизларга нисбатан шаҳвоний мазмундаги ҳаракатлар содир этганлик, таъқиб этганлик ҳамда ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Қонунчиликка киритилаётган асосий ўзгартиришлардан яна бири шундаки, амалдаги қонунчиликка кўра номусга тегиш ҳамда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятларни квалификация қилишда жабрланувчининг ёши айбдорга аён бўлиши асосий мезонлардан бири бўлган бўлса, эндиликда ушбу қоида бекор қилинмоқда, яъни айбдорнинг жабрланувчи ёшини билмаслиги уни Жиноят кодекси моддаларининг тегишли қисмларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.
Шу билан бирга, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, шунингдек болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланишини тақиқлаш ҳамда бу турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг рўйхатини юритиш кўзда тутилмоқда.
“Оилавий (маиший) зўравонлик», «таъқиб этиш», «шаҳвоний шилқимлик қилиш» каби қонунчилик нуқтаи назаридан янги, лекин реал кундалик ҳаётда аллақачон пишиб етилиб, муаммога айланган тушунчалар киритилаётгани ва бундай хатти-ҳаракатларга нисбатан қатъий жавобгарлик белгиланаётгани жуда муҳим.
Жинсий зўравонлик, жумладан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганларга қонунчиликда кўзда тутилган енгилликлар бермаслиги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш каби чоралар қўлланмаслиги қатъий белгилаб қўйилмоқда. Бу борада амалдаги нормалардаги турли «туйнуклар ёпилмоқда.
Сенат томонидан Қонун маъқулланган тақдирда Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, умуман олганда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва мутасадди ташкилотлар оилавий зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан айрим жудаям муҳим жиҳатларга эътибор қаратишлари лозим бўлади.
Жумладан, Олий суддан оилавий, шунингдек хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилишга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича суд амалиётини умумлаштириб, мазкур Қонун нормаларини амалиётда тўғри қўллашга ва бу борада республикада ягона суд амалиётини яратишга қаратилган пленум қарори қабул қилишини сўраб қоламиз.
Бош прокуратура ва ИИВ оила, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолиятини жонлантириш, ходимлар томонидан бу борада мутлақо янгича ҳуқуқий ёндашув асосида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришда қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўриши лозим.
Бош прокуратура ушбу Қонун нормалари мансабдор шахслар томонидан аниқ ва бир ҳилда қўлланилиши устидан таъсирчан прокурор назоратини таъминлаши, Адлия вазирлиги эса, Қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва улар ўртасида узлуксиз равишда тушунтириш ишларини олиб бориш чораларини кўриши зарур», - дейди Танзила Нарбаева.
«Барча туйнуклар ёпилмоқда» — Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилди