Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Ташқи сиёсатда чуқур ўйланган ва прагматик сиёсат олиб борилди» — Танзила Нарбаева
Бугун, 6 апрел куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.
«Ташқи сиёсатда миллий манфаатларга асосланган, чуқур ўйланган ва прагматик сиёсат олиб борилди. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида дўстона қўшничилик ва яқин ҳамкорлик даражасини янги поғонага олиб чиқди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан қўшни мамлакатлар билан чегаравий масалалар самарали тарзда ҳал қилинди, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратилди.
Халқ дипломатиясининг ривожланиши, Ўзбекистон халқи бошқа халқлар билан тинч-тотув, дўстона, хавфсиз шароитда яшаши, хорижий мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатларга эмин-эркин бориб-келиши, қон-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаши, мамлакат инвестиция муҳити яхшиланиши учун кенг имкониятлар яратади.
Энг муҳими, Ўзбекистон ўз халқи фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам фақат ва фақат миллий манфаатларга асосланган прагматик ва кўп векторли ташқи сиёсатни олиб боради», - дейди Нарбаева.