Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Россиянинг Беларусдаги ядро қуроли қаерга жойлаштирилиши маълум қилинди
Россиянинг Минскдаги элчиси Борис Гризловнинг айтишича Белорус Европа ва АҚШдаги шов-шувларга қарамай ўз ҳудудида ядровий қуролни жойлаштиради.

Беларусдаги тактик ядро қуроли Ғарб давлатларининг чегараларига яқинроқ жойлаштирилади, деди Россиянинг Минскдаги элчиси Борис Гризлов СТВ телеканалида.
Дипломатнинг маълум қилинишича, Белорус 1 июлга қадар, ядро қуролларни сақлаш жойини тайёрлайди.
“Ядро қуроли Иттифоқ давлатимизнинг ғарбий чегараларига кўчирилади ва хавфсизлигимизни таъминлаш имкониятини оширади”, - дея таъкидлади Гризлов.
Унинг қўшимча қилишича, бу Европа ва АҚШдаги шов-шувларга қарамай амалга оширилади.
Қайд этиш керак, Россия президенти Путин ўтган ҳафтада Москва ва Минск Беларусда тактик ядро қуролларини жойлаштиришга келишиб олганини айтди. Унга кўра, Беларус ҳудудида ядро қуролларини сақлаш омбори қурилиши 1 июль куни якунланади.
Путин Россия халқаро мажбуриятларини бузмаслигини ва Европада ўзининг тактик ядровий қуролларини жойлаштириш орқали АҚШ ўнлаб йиллар давомида қилганидек ҳаракат қилишини таъкидлади.



