Сўнгги янгиликлар
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Шавкат Умрзоқов ўзи имзолаган қарорни бекор қилди

Тошкент шаҳрининг янги ҳокими Шавкат Умрзоқов 27 март куни Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузиш ҳақида қарор имзолаган. Бироқ, 31 март куни номаълум сабабларга кўра, ушбу қарор бекор қилинган.
Тарғибот гуруҳи таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бор эди. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам бериши айтилган.
Шунингдек, ҳоким маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев, Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Рахат Набиева, Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Омила Арипова, "Миллий тикланиш" партияси Тошкент шаҳри кенгаши раиси Отабек Жиянбоев, халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши депутати Тошпўлат Матибоев, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов ва бошқалар ҳам киритилганди.
Шавкат Умрзоқов 1979 йилда туғилган, муқаддам прокуратура тизимида ишлаган, 2011 йил июнидан 2013 йил сентябрига қадар Тошкент вилояти прокуратурасининг иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи бўлган, 2013-2018 йилларда Ўзбекистон бош прокуратурасида Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2018 йил июнида "Ўзавтосаноат" раиси этиб тайинланганди. "Меҳнат шуҳрати" ордени (2020) ва "Содиқ хизматлари учун" медали (2013) билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил апрелидан буён Тошкент шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Ортиқхўжаев 2023 йилнинг илк ҳафталарида шаҳарда электр ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келиши ортидан 16 январ куни ишдан бўшатилди.
Шундан сўнг, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.



