Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Украинага тинчликпарвар қўшинларни юбориш масаласи борган сари қонуний бўлиб бормоқда» — Орбан

Украинага тинчликпарвар қўшинларни юбориш масаласи борган сари қонуний бўлиб бормоқда. Европа давлатлари бу ўтиб бўлмайдиган чегарага яқинлашди, деб баёнот берди Венгрия бош вазири Виктор Орбан.
Унинг сўзларига кўра, Украинада жанговар ҳаракатлар ривожланиши билан тинчликпарвар қўшинларни юбориш масаласи борган сари қонунийлашиб бормоқда.
“Биз бу ўтиб бўлмайдиган чегарага яқинмиз”, - деди Орбан. Бироқ, Орбан гап қандай қўшинлар ҳақида кетаётгани ва ЕИга аъзо давлатлардан қайси бири бу масалани муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилмади.
Бош вазир Венгрия хавфсизлигига тўхталиб ўтди, у Украинадаги жанговар ҳаракатлар авж олиши мамлакат учун очиқдан-очиқ хавф эканлигини айтди.
“Жаҳон уруши таҳдиди адабий гипербола эмас. Бу айни пайтда ҳақиқий хавф”, - дея қўшимча қилди Орбан.
Венгрия бош вазирига урушни эмас, тинчликни қўллаб-қувватловчи давлатлар сони кўпаймаётгани, Европа давлатларининг аксарияти Украинага тобора кўпроқ ҳарбий ёрдам юборишда давом этаётгани ёқмади.



