Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси қайта кўриб чиқилади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Тармоқлардаги норозичиликлардан сўнг, мазкур лойиҳа қайта кўриб чиқилади.

Ижтимоий тармоқларда буджет ташкилоти ходимларини мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги лойиҳаларга овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, вазирлик томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш натижаларига кўра, йирик маҳаллалар аҳоли сони юқори бўлганлиги сабабли овоз беришда устунликка эга бўлиш ҳолатлари аниқланган.
Овоз беришда тенгсизликка йўл қўймаслик, шунингдек, барча маҳаллалар аҳолиси учун лойиҳаларни амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш мақсадида вазирлик томонидан бир қанча техник ва услубий ечимлар ишлаб чиқилмоқда.
Жумладан:
Face ID идентификация қилиш механизмини жорий этиш. Бунда, тасдиқланган фойдаланувчилар томонидан берилган овозлар СМС орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенг келадиган вариант кўриб чиқилади;
кам сонли аҳоли яшайдиган маҳаллалар аҳолиси томонидан илгари сурилган лойиҳалар учун кўпайтириш коэффициенти жорий этилади.
Бу кичик маҳаллалар лойиҳаларига катта маҳаллалар аҳолиси ташаббуси билан тенг шароитларда рақобатлашиш имконини беради.
“Ташаббуслар учун овоз беришнинг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлашга қаратилган бошқа таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасини янада ривожлантириш юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ва таклифларини ҳисобга олиш мақсадида вазирлик расмий каналларида батафсил маълумотлар эълон қилиб борилади”, — дейилади хабарда.



