Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Украина урушда Россиядан мағлуб бўлса, Польша можарога қўшилади» — Польша элчиси
Элчининг сўзлари юзасидан Польшанинг Франциядаги элчихонаси тезкор баёнот берди.

Агар Украина Россияга билан урушда мағлуб бўлса, Польша можарога аралашишга мажбур бўлади, дейди Польшанинг Франциядаги элчиси Ян Эмерик Рошишевский LSI телеканалига берган интервьюсида.
“Ёки Украина бугун ўз мустақиллигини ҳимоя қилади, ё бўлмаса, биз бу можарога аралашишга мажбур бўламиз, чунки цивилизациямизнинг асоси бўлган қадриятларимиз таҳдид остида, шунинг учун бизда танлаш имкони пайдо бўлади”, — деди Рошишевский.
Бироқ, бироз вақт ўтиб, Польшанинг Франциядаги элчихонаси дипломат Рошишевскийнинг баёнотини рад этди. Уларнинг таъкидлашича, Польшанинг можарога кириши ҳақидаги сўзлар контекстдан “юлиб” олинган.
“Элчи Украина иттифоқчиларининг уни қўллаб-қувватлаши зарурлиги ҳақида баҳслашди. Шунингдек, у Россиянинг Европа ва унинг қадриятларига таҳдид солаётгани ҳақида гапирди.
Польшанинг урушда бевосита иштирок этиши ҳақида ҳеч қандай сўз айтилмади, фақат урушнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилди”, — дейилади элчихона баёнотида.
Қайд этиш керак, Поьлша уруш бошланганидан бери Украинани қаттиқ қўллаб-қувватлаб келади. Бу мамлакат, хусусан, биринчилардан бўлиб Украина Қуролли кучларига танкларни, кейин эса жанговар самолётларни топширишга рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Польша сўнгги 50 йил ичида ўз армиясини қайта қуроллантириш бўйича энг йирик кампанияни бошлади.



