Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Дон келишуви» узайтирилди» — Туркия Мудофаа вазирлиги
Бу келишув Россия ва Украина билан олиб борилган музокаралар туфайли амалга оширилган.
Қора денгиз донига оид келишув 18 мартдан кейин ҳам амалда қолади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Президентимиз, Мудофаа вазири ва тегишли вазирликлар томонидан ўтказилган музокара ва мулоқотлар якунларига кўра, Қора денгиз йўлаги бўйича келишув 2023 йил 19 мартдан узайтирилди.
Битим амалга оширилгани туфайли, минтақада ва бутун дунёда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархини шакллантириш ва барқарорлигини таъминлашга жиддий ҳисса қўшаётган мазкур корхона томонидан шу кунга қадар эҳтиёжманд мамлакатларга 25 миллион тонна дон экспорт қилинди.
Ташишга 800 дан ортиқ кемалар жалб этилди”, — дейилади ҳарбий департаментнинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган матнда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шанба куни дон йўлаги бўйича келишув муддатини кўрсатмасдан узайтирилишини эълон қилди.
Унинг қўшимча қилишича, бу Россия ва Украина билан олиб борилган музокаралар туфайли амалга оширилган ва БМТга Истанбул келишувларини узайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирган.
Украинадан озиқ-овқат экспорти бўйича келишувлар ўтган йилнинг 22 июлида Истанбулда 120 кунга тузилган ва ноябрь ойида ҳам худди шу муддатга узайтирилган эди.
Битимлардан бири Киев томонидан назорат қилинадиган Одесса, Черноморск ва Южний портларидан донни экспорт қилишни тартибга солади.