Сўнгги янгиликлар
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
БМТ вакили Ўзбекистоннинг қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ҳаракатларини юқори баҳолади – Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Туркни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мулоқотда инсон манфаатларини илгари суриш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида Ўзбекистон билан БМТ тузилмалари ўртасидаги конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Давлат раҳбари кейинги йилларда БМТ билан ушбу соҳадаги ҳамкорликда юксак даражага эришилганини мамнуният билан қайд этиб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ ҳамоҳанг бўлган Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясининг бош устувор йўналиши эканини таъкидлаган.
БМТ Олий комиссари Ўзбекистоннинг болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, гендер тенгликни илгари суриш, суд идораларининг мустақиллигини ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги муваффақиятларини юқори баҳолаган.
Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 75 йиллигида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури қабул қилингани, Ўзбекистон БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилгани, қийноқларнинг олдини олиш бўйича фуқаролик жамияти институтлари иштирокидаги превентив механизм яратилгани, шунингдек, можаролар ҳудудларидан хотин-қизлар ва болалар ўз юртига қайтарилгани, улар қайта ижтимоий интеграциялашуви учун барча зарур шароитлар яратилгани алоҳида қайд этилган.
Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йиллар даврига сайлангани ҳамда Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббуслар асосида ёшлар ҳуқуқларига оид Кенгашнинг қатор резолюциялари қабул қилингани инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ютуқларнинг кенг эътирофи бўлган.
Олий комиссар БМТ тузилмаларининг Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш нияти қатъий эканини тасдиқлаган. Инсон ҳуқуқларини мониторинг қилишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва пенитенциар муассасалар ходимларини ўқитиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирган.
Учрашув якунида конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилган.



